Шаҳрисабзда ҳайдовчини «разбор» қилган 2 нафар ЙПХ инспектори жазоланди

«Nasafnews» ахборот сайти 3 март куни ўзининг телеграм каналида Қашқадарёда ЙПХ ходимлари фуқарони жарима майдончасига олиб кириб, «разбор» қилгани акс этган видеони эълон қилганди.

Орадан 12 кун ўтиб, ниҳоят Қашқадарё вилояти ИИБ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, воқеа Шаҳрисабз шаҳар «Кунчиқар» МФЙ Кунчиқар кўчасида жойлашган “Кеш Муножиддин Транс” хусусий корхонаси жарима майдончасида содир бўлган.

Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари «Нексия-3» русумли давлат рақамли хизмат автомашинасида нотаниш бўлган фуқарони олиб келиб, ўзаро тортишиб қолган.

Ҳолат вилоят ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилганда ҳайдовчи ва ЙПХ инспекторлари автомобиль қатнов йўлида ўзаро оғзаки тортишиб қолганлиги маълум бўлди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЙҲХБ ЙПХ катта инспектори катта сержант А.Сагдуллаев ва ЙПХ инспектори сафдор Э.Бўритошевга нисбатан тегишли тартибда интизомий жазо чораси қўлланди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here