«Epica» ҳайдовчиси ЙТҲ содир қилиб воқеа жойидан кетиб қолган — Яккабоғда содир бўлган авария ҳақида маълумот берилди

Бугун телеграм каналимиз орқали Яккабоғ тумани ҳудудида «Epica» русумли машина «Spark» русумли машинани уриб юбориб, ағдарилиб кетгани ҳақида хабар бергандик. Қашқадарё вилояти ИИБ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Маълум бўлишича, 2022 йил 8 март куни соат 23:30 ларда Яккабоғ туман Амир Темур кўчасида «Spark» русумли ва «Epica» русумли транспорт воситалари иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Аниқланишича,  фуқаро Ф.М.га тегишли бўлган «Epica» русумли автотранспорт воситаси ҳозирда шахси номаълум ҳайдовчи томонидан бошқарилиб кетилиб, тезликни ошириши натижасида йўлнинг қатнов қисми четида турган Қ.У.га тегишли бўлган «Spark» русумли автотранспорт воситасига тўқнашиб, бошқарувни йўқотиб, ағдарилиб кетган. Ҳодиса содир бўлган жойдан «Epica» ҳайдовчиси кетиб қолган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Яккабоғ туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here