Қашқадарё вилояти прокуратураси
маҳкум А.Т.нинг мурожаатига асосан 3 март куни тезкор тадбир ўтказилгани ҳақида хабар берди.
Маълум бўлишича, вилоят Тери-таносил касалликлари диспансери бош шифокори А.Х. маҳкумга нисбатан касаллик варақаси очиб, бир ой давомида манзил колониясига юбормаслик ва диспансерда олиб қолиш эвазига 500 минг сўмни пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.