Бош прокуратура 2021 йилда қанча мансабдор жиноий жавобгарликка тортилганини очиқлади

Бош прокуратура 2020−2021 йилларда мансабдор шахслар томонидан содир этилган жиноятлар сони, давлатга келтирилган зарар ва жиноят турлари тўғрисидаги инфографикани эълон қилди, деб ёзади «gazeta.uz».

Унга кўра, 2021 йил давомида республика бўйича жами 2345 та жиноят иши бўйича 2804 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган.
Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 16 нафари республика, 241 нафари вилоят ва 2547 нафари туман (шаҳар) миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 1741 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш , 269 нафари фирибгарлик, 153 нафари пора олиш, 168 нафари мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, 42 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, 41 нафари мансаб сохтакорлиги, 12 нафари пора бериш ва 353 нафари бошқа жиноятларни содир этган.

Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида 2021 йилда давлат ва жамият манфаатларига 913,7 млрд сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 714,8 млрд сўми 78,2% ундирилган. 2020 йилда етказилган зарар миқдори 500 млрд 102 млнн сўмни ташкил этиб, шундан 355 млрд 754 млн сўм ундирилган (71%).

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here