Қашқадарёдаги икки футбол клуби бирлаштирилиши режалаштирилмоқда

“Насаф” ва “Севинч” клублари бирлаштирилиши режалаштирилмоқда.

Маълум бўлишича, 2021 йилда аёллар ўртасидаги мамлакат чемпионати Олий лигасида 10 та жамоа иштирок этди. Қаршининг “Севинч” жамоасидан ташқари барча жамоа Суперлига клублари қошида ташкил этилганлиги боис Профессионал мақомга эга бўлди. 13 карра чемпион, икки маротабадан кумуш ва бронза медаллари соҳиби, ўн карра Ўзбекистон Кубоги ғолиби, икки маротаба Суперкубок эгаси “Севинч” 2003 йилдан буён алоҳида, аёллар профессионал футбол клуби мақомида фаолият юритиб келди.

2022 йилнинг январ ойида “Севинч” жамоасини “Насаф” ПФК таркибига киритиш режалаштирилган. “Насаф” ПФКнинг ҳам, “Севинч” клубининг ҳам таъсисчиси “Шўртангазкимё” мажмуаси ҳисобланади. Қашқадарё вилоятининг эркаклар ва аёллар бош жамоалари ҳисобланган “Насаф” ПФК ва “Севинч” клубларини бирлаштириш ҳам айнан таъсисчининг режаси асосида амалга ошириляпти.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here