«Нафақат бу прокурорни, Қашқадарё вилояти прокуратурасини ҳар қандай ходимини бу ишда холис эканига шубҳам бор» – Адвокат



Хабарингиз бор, бугун Қашқадарё вилояти суди биносида таниқли спортчи Элбек Раҳимов ўлими юзасидан суд муҳокамаси бошланди. Судда тарафларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилувчи адвокатлардан бири судьяга судда прокурор иштирокини рад қилиш бўйича илтимоснома киритди.

«Биз прокурорни холис эканига ишонамиз, ишонмаймиз деган масала кўриляпти. Нафақат бу прокурорни, балки Қашқадарё вилояти прокуратурасини ҳар қандай ходимини бу ишда иштирок этишига, холис эканига шубҳам бор. Сабаби жиноят иши ҳужжатларига кўра, тўғридан-тўғри вилоят прокуратураси бўлим бошлиғига кўрсатмалар бор, аудиоёзувлар бор. Лекин бу ҳолат бўйича дастлабки тергов жараёнида ҳеч қандай баҳо берилмади. Ҳатто уларга нисбатан хизмат текшируви ҳам ўтказилмади», – дейди адвокатлардан бири.

Судда иштирок этаётган прокурор эса бу раддияга шундай жавоб берди:

«Тергов жараёнида барча ҳолатлар аниқланган. Агарда шу ҳолатлар ноқонуний бўладиган бўлса, прокуратура ходимлари томонидан ариза бериши мумкин эди. Ариза берган тақдирда ҳам тегишли тартибда текшириб чиқилар эди. Шунинг учун бу ерда ҳеч қандай рад қилишга асослар йўқ. Шу боис бу илтимосномани рад қилишни сўрайман» , – деди судда иштирок этаётган прокурор.

Эслатиб ўтамиз, судда ОАВ вакилларига тасвирга олишга рухсат берилди. Аммо жараён билан боғлиқ маълумотларни эълон қилишга рухсат берилмади.
Шу боис, юқоридаги адвокат ва прокурорнинг шахсини ва улар тилидан ёзиб олинган видеони очиқламадик.

Мавзуга доир: Элбек Раҳимов ўлими юзасидан далиллар сохталаштирилгани аниқланди

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here