Чироқчи тумани негизида ташкил этилаётган янги туман ҳақида маълумот берилди

Чироқчи тумани ҳокимлиги туман негизида ташкил этилаётган Кўкдала тумани ҳақида муҳим маълумотларни берди.
Маълум бўлишича, таклиф этилаётган Кўкдала туман ҳудуди ер майдони чегараси 1,7 минг кв. км.ни ташкил этиб, 177 минг нафар аҳоли истиқомат қилади.

Чироқчи тумани негизида ташкил этилаётган янги туманнинг маъмурий маркази сифатида Еттитом қўрғони таклиф қилинмоқда. Ҳудудда 101 та мактаб, 1 та шифохона, 9 та поликлиника мавжуд. Янги ташкил этилаётган туманнинг маъмурий марказини танлашда ҳудуднинг географик жойлашуви, коммуникация тармоқларининг мавжудлиги, учта асосий халқаро магистирал йўллар кесишмасининг мавжудлигига эътибор қаратилмоқда.

Энг муҳими ташкил этилаётган янги туман 177 минг нафар аҳолига катта қулайликлар яратади. Яъни, транспорт қатновининг марказлашиши аҳолининг битта транспорт воситасида туман марказига келиб-кетиш имкониятини яратади. Шунингдек, янги ташкил этилаётган туман ҳудудининг маркази айнан Еттитом қўрғонига тўғри келади.

Мавзуга доир: Чироқчидаги 32 та маҳалла янги ташкил этилаётган туманга қўшилади

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here