Муротжон Азимов «пиар» учун гапирди ёки унинг топшириғини раҳбарлар инобатга олмади

Кўпчиликка маълум, Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов яқинда ҳокимликлар, ташкилот ва муассасалар ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари ходимларининг жорий ой учун иш ҳақлари, мукофот ва рағбатлантириш пулларини жорий йилнинг 25 декабр кунига қадар тўланиши бўйича топшириқ берганди.

Бугун 25 декабрь куни «Nasafnews» ахборот сайти ўзининг телеграмдаги саҳифаларида топшириқ ижроси бўйича аҳолининг фикри билан қизиқди.
1)https://t.me/nasafnewsuz/9806
2) https://t.me/qashqadaryo_axboroti/8880
3) https://t.me/chiroqchiaxboroti/3131

Бу борада эълон қилинган хабарнинг изоҳлари қисқа фурсатда тўлиб-тошди. Кўпчилик иш ҳақи олмаган. Қашқадарёдаги раҳбарлар вилоятнинг янги раҳбари топшириғини бажармаган.

Хўш, изоҳларда одамлар нима демоқда?

«Давлатда пул йўқ эмиш. Бир қовун туширишди, туширишди-да. Қарши шаҳар халқ таълими бирорта мактаб ойлик иш ҳақи олмади. Фақат оз-оздан аванс олишди. Янги йил дастурхонига бемалол етади дейишди», – деб ёзади Ғанишер исмли кузатувчи.

«25 декабрь кўп бўлса, қайси йиллиги ёзилмаганку», – деб ҳазил қилди Жамшид Ражабов.

Шунингдек, изоҳларда кўпчилик иш ҳақи берилмаганидан шикоят қилди. Улар ўзларини умумий ўрта таълим мактабларида ишлашларини маълум қилишди.

Қашқадарё вилоят молия бошқармаси бошлиғи исм-шарифи билан изоҳ ёзган шахс ҳолатни тушунтиришга ҳаракат қилди.

«Аванс олинади. Бюджет ташкилотлари тартибни биласизларку»,- деди Файзулла Юсупов.

«Саноат Энергетика Гуруҳи» МЧЖ ХК Муборак ҳудудий ишлаб чиқариш корхонасида ойлик ҳам байрам пули ҳам йўқ», – деди Жаҳон исмли кузатувчи.

«Нишон тумани 1- мактабга 22 декабрь куни «зўрға» аванс берди» , – дейди яна бир кузатувчи.


Бу билдирилган фикрлардан бир қисми холос. Аслида ҳаммасини бу хабарнинг ичига сиғдириш анча мушкул.

Энди «Nasafnews» сайтининг мурожаатлар учун ишга туширилган телеграмдаги манзилига йўлланган хабарларга эътибор қаратамиз.
Кўпчиликка тушунарли бўлиши учун ёзилган хабарларнинг суратини эълон қиламиз.

Ҳаммада бир хил савол: Қашқадaрё вилоятининг янги ҳокими бажара олмаса, нега катта гапирди? Вилоят ҳокиминг 25 декабргача иш ҳақлари тўланиши ҳақида айтган гаплари «пиар» учун эълон қилингандими? Ёки унинг топшириғини қашқадарёлик раҳбарлар эътиборсиз қолдирмоқдами?
Саволлар кўп. Аммо меҳнат қилган фуқаролар борки, йилда бир марта келадиган байрамни ўз уйида ғам-ташвишсиз ўтказишни истайди.
«Nasafnews»нинг телеграм манзилларига бажарилмаган ваъда ҳақида хабарлар келишни давом этмоқда.

Қашқадарё ҳокимлиги ҳолат бўйича бирор изоҳ берармикан?

Мавзуга доир:Қашқадарёнинг янги ҳокими вилоятдаги барча раҳбарларга 25 декабргача муҳлат берди

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here