Ғузорда арзон ун олиш узун навбатлар ҳосил бўлгани айтилган хабарга муносабат билдирилди

«Nasafnews.uz» сайтининг телеграм каналида «Ғузорда ун олиш учун узун навбатлар ҳосил бўлди» сарлавҳаси билан эълон қилинган видеолавҳа юзасидан Ғузор тумани ҳокимлиги муносабат билдириб чиқди.

Видеолавҳада Ғузор тумани «Халқобод» маҳалла аҳолисига ун тарқатилаётганлиги ва бу жараёнда фуқаролар навбат кутиб қолганлиги акс эттирилган.

Маълум бўлишича, вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган график асосида Ғузор туманида 207,6 минг нафар аҳолига ноябрь ойида 498,3 тонна арзонлаштирилган ун маҳсулоти тарқатилиши режалаштирилган. 

Шундан, тумандаги “Халқобод” маҳалласида яшовчи 5616 нафар фуқаролар учун 2,4 кг.дан жами 13,5 тонна арзонлаштирилган ун маҳсулотини тарқатиш белгиланган.

«Нормурод бобо» хусусий савдо корхонаси режада белгиланган 13,5 тонна ун маҳсулотини Халқобод қишлоғи аҳолиси учун олиб борган.
Унни тарқатиш жараёнида корхона ишчиларининг сони камлиги, кичик хажмли ун қопининг мавжуд эмаслиги, унни ўлчаб бериш вақт талаб этганлиги ва маълум бир қисқа вақтда фуқароларнинг кўпчилиги йиғилиб келганлиги оқибатида навбатга туриб кутиш ҳолатлари кузатилган.
Шундай бўлсада, келган фуқароларнинг барчасига ун тарқатилган.

«Келгусида шу каби ҳолат такрорланишини олдини олиш мақсадида мутасаддилар огоҳлантирилди. Чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, алоҳида назоратга олинди», – дейилади Ғузор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.

1 izoh

  1. Ғузор тумани Каприн қишлоғига келадиган унни эса маҳалла раиси кимга ҳоҳласа ўшанга тарқатади. Бу зўравоннинг дастидан кўплаб оилалар йиллар давомида арзонлаштирилган ундан бебаҳра қолмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here