Янги тайинланган Халқ таълими вазири Қарши туманидаги оғир аҳволда экани айтилган мактабга борди. Хўш, энди нима ўзгаради?

961

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов куни кеча ижтимоий тармоқда эълон қилинган «Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги 68-мактаб оғир аҳволда» деган мақоладаги вазиятни ўрганиш учун мазкур мактабда бўлди.

Ўрганиш натижасида бугун 338 нафар ўқувчи таҳсил оладиган мазкур мактаб 1985 йилда қурилган бўлиб, мактабнинг аҳволи ҳақиқатдан ҳам талабга жавоб бермаслиги маълум бўлди.Ҳолатни ўрганар экан Бахтиёр Саидов мактабни келгуси йил инвестиция дастурига киритиш юзасидан тегишли масъулларга кўрсатма берди.

Шунингдек бугунги кунда Қарши туман халқ таълими бўлими мудири лавозими вакант бўлгани боис мазкур лавозимга номзодларни кўриб чиқиш бўйича кўрсатма берди.

«Мактабингизни инвестиция дастурига киритиб, ҳолатини имкон борича тез фурсатларда яхшилаб беришга ҳаракат қиламиз. Бугун сизлардан сўрайдиган нарсам, ўзингиз таълим ва тарбия бераётган ўқувчилар орқали оилаларга маънавият ва маърифат олиб киришингиз керак. Ҳар бир бола орқали биз жамиятга маърифат улаша олишимиз керак. Шунда олдимизга қўйилган мақсадга эришамиз», — дейди вазир.

Бахтиёр Саидовнинг вилоят мактабларини ўрганиш жараёни давом этади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here