«Насаф» клуби Олмалиқ жамоасини мағлуб этиб, финалга йўл олди

607

Ўзбекистон кубоги яримфинали доирасида Олмалиқда ўтган дастлабки баҳс якунига етди.

ОКМК ҳамда «Насаф» ўртасидаги учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади ва баҳснинг кульминацион воқеалари қўшиб берилган бўлимларда юз берди.

Дарвоқе, 61-дақиқада Марко Станоевич майдондан четлатилгач, қаршиликлар бир киши кам тўп суришди.
Қўшиб берилган биринчи таймнинг 94-дақиқасида Алибек Давронов бурчак зарбасидан кейин ҳисобни очди.


120-дақиқага келиб эса мезбонлар Дилшод Аҳмадалиевнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришди. Аммо бош ҳакам голгача бўлган меҳмонлар ҳужуми пайтида дарвозабон Валижон Раҳимов рақиб футболчисини қўполлик билан тўхтатди деб ҳисоблаб, мезбонлар голини бекор қилди ва 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Бу эса мезбон жамоанинг норозилигига сабаб бўлди. Қосимов эса ўйин тугашидан аввал ўйингоҳни тарк этди.
Калудерович эса пенальтидан гол киритиб, барчасига нуқта қўйди – 2:0.

«Насаф» Самарқанддаги финалга йўлланма олди.  
Ўзбекистон кубоги. Яримфинал.
ОКМК – «Насаф» – 0:2
Голлар: Алибек Давронов 94, Андрия Калудерович 120+5 пенальтидан.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here