Қамашидаги маданият уйи 2006 йилдан бери яроқсиз ҳолатда ётибди (Фото)

251

Қамаши туманидаги маданият уйи биноси 1936 йилда қурилган бўлиб, 2006 йилдан буён фойдаланишга яроқсиз ҳолатда. Ҳозирда бинонинг таъмирталаб ҳолатга келиб қолган олд қисми сақланиб қолган.

Қамаши туман ҳокимлиги ахборот хизматининг «Nasafnews» га маълум қилишича, куни кеча Қашқадарё вилоят прокурори Эркабой Таджиев Қамаши тумани марказидаги мазкур маданият уйи ҳудудига борган.

Ушбу ҳудудда замонавий бино қурилиши бўйича таклиф тайёрлаш ва келгусида аҳоли дам олиш маскани бунёд қилиш вазифа қилиб белгиланган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here