Муротжон Азимов энди жойларга хабар бермасдан боришини айтди

1847

Кеча шаҳарнинг бир қатор ижтимоий объектларини кўздан кечирган вилоят ҳокими Муротжон Азимов кечки пайт Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига борди.

Филиалда шифокорлар, беморлар ва уларнинг яқинлари учун яратилган шарт-шароитларни ўрганди. Фуқароларнинг ўзларидан шароит ҳақида фикр сўради.

«Энди кўп жойларга хабар бермасдан бораман, – деди вилоят ҳокими. – Асл ҳолат ана шунда аён бўлади. Бугунги халқни алдаб бўлмайди. Халқ вакили сифатида ҳар бир раҳбар бу нарсани тушуниши керак».

Вилоят ҳокими марказ масъуллари билан суҳбатлашганда ҳудуднинг қурилиш ишлари 2018 йил бошлангани, аммо, тўрт йил ичида ҳам охирига етмаганини таъкидлашди. Вилоят ҳокими зудлик билан штаб ташкил қилиб, эртадан тезкор иш бошланишини назоратга олишини таъкидлади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here