Қашқадарёнинг 3 та ҳудудидаги айрим маҳаллаларда соат 9 дан 18 гача «свет» ўчирилади

2150

23 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Миришкор, Китоб тумани ва Қарши шаҳридаги айрим маҳаллаларда вақти-вақти билан электр энергия таъминотида узилишлар бўлади. Бу ҳақда «Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» АЖ хабар берди.

Маълум бўлишича, 23 ноябрь куни «Фазли» линиясида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу боис Миришкор туманининг Гулистон, Шодлик, Зафар, Чандир, Истиқлол, Маданият, Вори, Гулшанбоғ, Ғ.Ғулом маҳаллалари ҳудудида соат 09:00 дан 18:00гача электр таъминотида узилиш бўлади.

Шунингдек, «Китоб» нимстанциясида таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шу боис Китоб туманининг Варганза, Башир, Боғибаланд маҳаллалари ҳудудларида ҳам соат 09:00 дан 18:00 гача узилишлар бўлади.

Бундан ташқари, 23 ноябрь куни Қарши шаҳрининг 6-7-миттитумани ва Наво маҳалласи ҳудудларида соат 09:00 дан 18:00гача «свет» ўчирилади.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Қашқадарё вилоятининг 10 та ҳудудида ҳар куни электр таъминотида чекловлар жорий қилиниши хабар қилинганди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here