Яккабоғ ТТБнинг яна бир гуруҳ ходимларига жазо қўлланди

744

Ижтимоий тармоқда Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмаси ҳовлиида оқ либосдаги тиббиёт ходимларининг ўт чопаётганлиги ҳақидаги хабар (суратлари билан) эълон қилинган. Мазкур ҳолат бўйича Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати муносабат билдирди.

Аниқланишича, мазкур суратларда тумандаги 2-туғруқ бўлими орастабонлари бўлим ҳовлисини ўтдан тозалаётгани акс эттирилган. Туман тиббиёт бирлашмаси маъмурияти томонидан томонидан уларга бу борада ҳеч қандай топшириқ берилмаган.

Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг буйруғига асосан Меҳнат кодексининг тегишли моддаси бўйича мазкур вазиятда камчиликларга йўл қўйган туғруқ бўлими бошлиғи Ш.Эшмўминов, бош доя М.Сафарова, тиббиёт бирлашмаси хўжалик бекаси С.Туропова, 2-туғруқ бўлими хўжалик бекаси С.Саяховага нисбатан интизомий жазолар қўлланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмаси қабулхонасида врачлар йўқлиги, беморлар ерда ётгани ҳақида видеолавҳа тарқалгандан сўнг, Яккабоғ ТТБ бошлиғи вазифасини бажарувчи ҳайфсан олганди. Бир гуруҳ масъул ходимларга чоралар кўрилгани ҳақида хабар берилганди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here