Яккабоғ тумани ҳокимининг 311 млн сўмлик «Каптива»си ЙТҲга учради

2377

Яқинда Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокими Лутфиддин Абдуллаев 311 млн сўмлик «Каптива» харид қилганди ва бу шов-шувларга сабаб бўлганди.

«Nasafnews» га маълум бўлишича, мазкур машина ЙТҲга учраган. Сайт мухбири маълумот олиш учун Яккабоғ тумани ҳокими матбуот котибига бoғланди.

«Воқеа кеча, якшанба куни содир бўлган. Автомашина ичида дам олиш куни бўлгани учун туман ҳокими бўлмаган. Йўлдан ҳаракатланаётган ҳокимнинг ҳайдовчиси бошқа машинага йўл бераман деб йўлнинг ёқасига рулни бурган ва пастликка тушиб кетган. Ҳеч кимга жиддий жароҳат етмаган» , – дейди ҳокимнинг матбуот котиби Шерзод Ҳасанов «Nasafnews» мухбири билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 22 август куни соат 22.00 ларда Қамаши тумани Каттаараб қишлоғи ҳудудидан ўтган Лангар-Майданак йўлининг 4-кмда Яккабоғ тумани ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Бўри Файзиев ҳам ЙТҲга учраганди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here