Рўзиқул Бердиев: «Йигитларнинг бу каби катта финалларда ўйнаш тажрибалари йўқ»

749

ОФК Кубоги-2021 финал ўйинидан сўнг матбуот анжумани ўтказилди. Унда «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва қуйидагича фикрларни билдириб ўтди.

«Рақибни ғалаба билан табриклаймиз. Рақиб бугун ҳақли ғалабага эришди. Биринчи тезкор гол ва иккинчи ўтказиб юборилган гол якунда ўйин тақдирини ҳал қилди. Иккинчи голда жиддий хатога йўл қўйдик. Футболчилар бугун иссиқ ҳавода бироз чарчаб қолишди. Қолаверса, рақиб жамоанинг мухлислари ҳам жуда яхши қўллаб-қувватлаб туришди. Бу ҳам уларнинг ғалабасида муҳим омиллардан бири бўлди. Иккинчи голга қадар биз ҳужумлар ташкил қилаётган эдик. Лекин голдан кейин ҳужум қилишни тўхтатдик.
Бизнинг жамоамиз анча ёш, йигитларнинг бу каби катта финалларда ўйнаш тажрибалари йўқ. Бугун биз ўйин боришини назорат қилишга уриндик, лекин якуний ҳисобда мағлуб бўлдик.
Йигитларга кўрсатган ўйинлари учун миннатдорчилик билдираман», – деди бош мураббий.

Мавзуга доир: «Рақиб жамоани яхши ўргандик». Рўзиқул Бердиев бугунги финал ўйини олдидан фикр билдирди

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here