«Насаф» Жиззахдан ғалаба билан қайтди

656

Ўзбекистон кубоги чоракфинали доирасида ўтказилган «Сўғдиёна» – «Насаф» баҳси якунига етди.

Қаршиликлар ОФК кубоги финали олдидан Жиззахда «Сўғдиёна» клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, Ўзбекистон кубогининг ярим финалига йўл олишди.

Рўзиқул Бердиев жамоаси биринчи таймни 6 нафар асосий таркиб футболчиларисиз ўтказишди. Мезбонлар 53 дақиқада жарима майдончаси ичида Шоҳмалик Комиловни йиқитишди. Комиловнинг айнан ўзи пеналтини аниқ амалга ошириб, «Насаф»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 1:0.

Шундан сўнг, Рўзиқул Бердиев бирданига тўртта ўзгаришни амалга оширди. Дониёр Нарзуллаев ўрнига Ойбек Бозоров, Марко Станоевич ўрнига Акмал Мозговой, Муродбек Раҳматов ўрнига Баҳром Абдураҳимов, Ҳусайн Норчаев ўрнига эса Андрия Калудерович майдонга туширилди. 96 дақиқа давом этган чорак финал учрашувида ҳисоб бошқа ўзгармади.

Тўртинчи жамоа сифатида ярим финалга йўл олган «Насаф» энди ярим финалда Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби билан баҳс олиб боради.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here