Қашқадарё вилояти прокурори ўринбосари вилоятда коррупцияга ботган соҳаларни санади (Видео)

2901

2020 йил ва жорий йилнинг 9 ойи мобайнида Қашқадарёда 273 нафар шахс томонидан 209 та коррупцион ва мансабдорлик жиноятлари содир этилган. Бу ҳақда куни кеча журналист ва блогерлар учун ташкил қилинган матбуот анжуманида Қашқадарё вилоят прокурори ўринбосари Убайдулла Саъдуллаев маълумот берди, деб ёзади «Nasafnews» мухбири.

Маълум қилинишича, коррупцион жиноятларнинг энг кенг тарқалган кўриниши бу бюджет маблағларининг талон-торож қилиниши. Ўтган икки йилда прокуратура текширувлари давомида 111 та бюджет муассасаларида 87 миллиард сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланиб, 274 нафар мансабдор маъмурий ва 217 нафари жиноий жавобгарликка тортилган.

Ушбу жиноятларни содир этганларнинг аксарияти, хусусан 99 нафари халқ таълими, 49 нафари тижорат банклари, 35 нафари соғлиқни сақлаш 28 нафари мактабгача таълим ва 19 нафари маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳаси ходимлари ҳисобига тўғри келмоқда.

Ўтган йилда 41 та жиноят иши бўйича 99 нафар халқ таълими тизими ходимлари коррупцион жиноятлари бўйича жазога тортилган. Таҳлил қилинаётган даврда корруцион жиноятлар содир этган 49 нафар тижорат банк ходимларига нисбатан 31 та жиноят иши қўзғатилган.

Соғлиқни сақлаш тизимида бюджет маблағларини талон-торож қилиш билан боғлиқ 27 та жиноят иши бўйича 28 нафар шахс жавобгарликка тортилган.

Видео:

1 izoh

  1. Вилоят салоҳияти ва рақамлар тўғри келмайди-ку. Менимча 87 млрд жуда кам вилояти учун, амалда жуда катта рақамни ташкил этса керак бундай ўғриликлар, суъистемолчиликлар, талон-тарожлар.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here