Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи тушлик пулини бошқарманинг собиқ раҳбари тўлаб бермаганини маълум қилди

1012

Кеча ахборот сайтимиз орқали Қашқадарё вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Йўлдошев ва Ёшлар ишлари агентлигининг вилоятдаги раҳбари тадбиркорни «алдади» номли хабар эълон қилинганди. Хабарда  «Магнит» чойхонаси раҳбари Ёшлар ишлари агентлигининг Қашқадарё бошқармаси ўтказган 2 та тадбир пулини қарийб 9 ойдан бери ололмай сарсон бўлаётгани ҳикоя қилинади. Мазкур хабарга бошқарма бошлиғи Темур Поёнов муносабат билдириб чиқди.

«2020 йилнинг декабрь ойида ўтказилган фестивалда мен бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатганман ва менда ҳеч қанақа давлат харидлари ва шартномалар имзолаш бўйича ҳуқуқий ваколат бўлмаган. Собиқ бошқарма бошлиғи Шоҳжаҳон Омонов ҳам март ойига қадар агар ушбу қарздорлик ҳақиқатдан мавжуд бўлса, тўлаб бермаган», – дейди Поёнов.

Қайд этилишича, маҳаллий ҳокимликлар ва уларга тегишли бошқармаларнинг ҳар қандай савдоси очиқ аукцион биржалари орқали амалга оширилиши ва ҳар қандай давлат маблағларидан фойдаланиш тартиби тегишли низомда аниқ батафсил келтириб ўтилган.

«Афсуски, 2020 йилнинг декабрь ойидаги фестиваль маблағларини тўлаб бериш юзасидан тадбиркор ва ташкилот ўртасида ҳеч қанақа шартнома имзоланмаган. Ваҳоланки, ҳурматли блогерлар, бу давлат маблағлари, менинг шахсий маблағим эмас ва унинг қонуний сарфланишини юзасидан Давлат назорат ва тафтиш бошқармаси ҳамда Прокуратура органлари ваколатли юридик шахс эканлигини эслатиб ўтаман. Тадбиркор томонидан асослантирилган ҳужжатлар агентликка тақдим этилса, маблағларни қонуний тўлаб берилишини маълум қиламан» ,- дея қўшимча қилади Темур Поёнов.

Мавзуга доир: «Ман унақа раҳбар эмасман». Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармасининг янги раҳбари собиқ раҳбар ҳақида гапирди

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here