Китобда «Нексия» ва «Матиз» иштирокидаги ЙТҲ аянчли якун топди

723

Жорий йилнинг 4 сентабрь куни соат тунги 03:00 лар атрофида туманнинг «Боғбон» МФЙдан ўтувчи М-39 Тошкент-Термиз йўлининг 1159-километрида 2 та автомашина ўртасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Китоб тумани ҳокимлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, фуқаро Э.Э «Нексия» автомобили билан туманнинг 22-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби рўпарасида ҳаракатланган.

Шу ҳудуддаги «Янги Чармгар» маҳалласидан иккинчи даражали йўл бўйлаб асосий йўлга ҳаракатланиб чиққан фуқаро О.У бошқарувидаги «Матиз» русумли машина билан тўқнашган. Натижада «Матиз» салонида бўлган фуқаро Ф.О олган тан жароҳатлари туфайли туман тез ёрдам бўлимига олиб кетилган.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарурий муолажаларга қарамасдан, 6 сентабрь куни йўл транспорт ҳодисасининг жиддий оқибатлари туфайли бемор аёл жонлантириш бўлимида вафот этган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here