Яккабоғдаги мактабда ўқувчиларга полда дарс ўтилгани айтилмоқда. Прокуратура текширув бошлади

1555

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани 39-мактаб ўқувчиларига полда дарс ўтилгани ҳақида видеотасвир пайдо бўлди.



Видеода таъмирланган хоналар эски стол-стуллар билан жиҳозлангани, айрим хоналарда парта йўқлигидан ўқувчиларга полда дарс ўтилаётгани айтилади.

Қашқадарё вилояти прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан текширув бошлади.

«Вилоят прокуратураси томонидан мазкур видео ёзувда қайд этилган ҳолатлар тегишли соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганилмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан видео ёзувдаги мактаб хонасида ўқувчилар полда ўтирган ҳолда дарс машғулотида қатнашаётганлиги акс этган лавҳанинг ҳаққонийлиги ҳам ўрганилиб, ҳуқуқий бахо берилиши таъминланади»,- дейилади вилоят прокуратураси маълумотида.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here