Нишонлик маҳалла раиси 58 ёшида талаба бўлди

1039

Қарши давлат университети психология факультети (ижтимоий иш- фуқароларнинг ўзини бошқариш органлари йўналиши) га ҳужжат топширган Нишон тумани «Кимёгар» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Гулсум Хуррамова 75 балл тўплаб, 58 ёшли талабага айланди. Бу ҳақда Нишон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Г.Хуррамова яқинда “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан мукофотланган эди.
Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан эълон қилинган «Энг намунали маҳалла раиси» кўрик- танловида вилоят бўйича фахрли 3 -ўринга муносиб топилган эди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here