«Кийимларини ечиб таҳқирлаган ва ҳолатни видеога олган». Марҳум Элбек Раҳимовнинг аввалги қилмиши ҳақида маълумот берилди

11293

Қашқадарёлик спортчи Элбек Раҳимов ўлдирилишидан олдин қотилларидан бирини таҳқирлагани ҳақида хабар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ахборот хизмати «Bugun.uz»га изоҳ берди.

Маълум қилинишича, марҳум спортчи Э.Р. билан тортишув 19 июль куни Қарши шаҳридаги «Виктория» тунги клубида бошланган.

Таъкидланишича, туғилган кун базмида марҳум спортчи бошчилигида 20 киши пичоқ билан қуролланиб З.Б. ни уриб, олиб кетган. Шунингдек, Элбек Раҳимов ва унинг танишлари З. Б. ни кийимларини ечиб таҳқирлагани ва ҳолатни видеога олиб, қаршилик кўрсатса видеони тарқатиб юборишини айтгани қайд этилган.

Бош прокуратура матбуот котибининг маълум қилишича, мазкур ҳолатларга тергов давомида баҳо берилади.
Маълумот ўрнида, спортчи Элбек Раҳимов томонидан таҳқирланган З. Б. унинг ўлимига алоқадорлар қаторида ҳибсга олинган. 

Мавзуга доир: Марҳум спортчи ва жиноий тўда раҳбари ўртасида аввалдан низо пайдо бўлган (Видео)

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here