Муборакда калтакланган собиқ маҳалла раиси воқеасининг кейинги тафсилотлари маълум бўлди

3216

Қашқадарё вилоятининг Муборак туманидаги «Кўҳна шаҳар» маҳалласида 2021 йил 28 май куни қўй боқиб юрган собиқ маҳалла раиси Жўра Султоновни ҳамқишлоғи калтаклаб кетди.
Бу ҳақда кеча «Nasafnews.uz» сайтида хабар ва видео эълон қилинганди.

Қашқадарё вилоят ИИБ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, 2021 йил 28 май куни соат 13:30 ларда юқолиб қолган молларини қидириб юрган фуқаро Жўра Султонов Муборак тумани «Кўҳна шаҳар» маҳалласи чўл ҳудудида қўйларини боқиб юрган фуқаро Т.П.дан молларини қўрган ёки қўрмаганлигини сўраган.
Шу пайт улар ўзаро тортишиб қолишган. Т.П, С.Ж.ни боши, юзи, қўл соҳаларига қўллари билан уриб, тепиб, сўнгра совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашё, яъни С.Ж.нинг йўл халтасидан тушиб қолган бир дона болт ва гайкаларни бураш учун ишлатиладиган тарқатувчи калит билан С.Ж.нинг боши ва қўлларига ўта шафқатсизлик билан уриб, қасддан тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Т.П.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан Жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур жиноят иши юзасидан Т.П.га 2021 йил 19 июнь куни Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми “г,м” бандларида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айб эълон қилиниб, унга нисбатан муносиб хулқ атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари айблов хулосаси тузиш билан тамомланиб, Жиноят ишлари бўйича Муборак туман судига юбориш учун назорат тартибида Муборак туман прокурорига юборилган.

Шунингдек, айни пайтда «Кўҳна шаҳар» маҳалласи профилактика инспектори Б.Ихтиёровнинг ҳаракатлари Қашқадарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганилмоқда. 

Мавзуга доир: Қашқадарёда собиқ маҳалла раиси калтакланиб, далага ташлаб кетилди (Видео)

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here