«Насаф» клуби «Пахтакор»га мағлуб бўлди

513

Ўзбекистон Суперлигаси 14-туридан ўрин олган «Пахтакор» ва «Насаф» жамоалар ўртасидаги учрашув ўз якунига етди. Унда тошкентликлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Марказий учрашув тақдирини ҳал этган ягона гол 20-дақиқада пойтахтликларнинг янги легионери Боян Матич томонидан киритилди.
Ушбу ғалаба натижасида «шерлар» очколари сонини 38 тага етказиб олган ҳолда, иккинчи ўриндаги АГМКдан онлайн жадвалда 12 очко илгарилаб кетди. 4-поғонадаги «Насаф» ҳисобида 23 очко мавжуд. 

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here