Қашқадарё ҳокимлиги маҳаллий бюджет пулидан 2 та футбол клубига маблағ ажратди

1362

Қашқадарё вилоят ҳокимининг «Насаф» ва «Севинч» футбол клубларига спорт кийимлари ва эпикировкалар сотиб олиб бериш билан боғлиқ харажатларга маблағ ажратиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Қарорда маҳаллий бюджетнинг даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан «Насаф» футбол клубига 200 млн сўм, «Севинч» футбол клубига 250 млн сўм спорт кийимлари сотиб олиш учун вилоят туризм ва спорт бошқармасига жами 450 млн сўм маблағ ажратилиши ёзилган.

Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Н. Эркаев зиммасига юклатилган.
Эслатиб ўтамиз: мазкур маблағлар маҳаллий бюджетдан ажратилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here