Қашқадарёда фермер қайнукаси томонидан ўлдирилди

1481

Қашқадарё вилояти Косон тумани «Тошкўприк» маҳалласида фермер хўжалиги раиси ва ишчи ўртасидаги ўзаро келишмовчилик аянчли якун топди. «Nasafnews»га маълум бўлишича, жорий йилнинг 17 июнь куни 1986 йилда туғилган A.Ф. 1971 йилда туғилган Х.Н.ни уриб ўлдирган.

Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати тақдим этган маълумотга кўра, «Б.С» номли фермер хўжалиги раиси Х.Н ўз қайнукасини оғзаки келишув асосида йўлланма ишчи сифатида ишга олган. Иш ҳақини маҳсулот шаклида ғалла ва сомон беришга келишишган. Аммо раис ишчининг бу талабларини бажармаган. Натижа қайнука уйда ухлаб ётган поччасиникига бостириб бориб, дарвозахонада турган автомашиналар баллонини дамловчи насосни олиб, поччасининг бошига уриб, оғир тан жароҳати етказган. Оқибатда фермер хўжалиги раиси вафот этган.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here