Ғузорда эркак маҳалладошини пичоқлади

853

Жорий йилнинг 17 июнь куни соат 16:15 да Ғузор туман Обод маҳалласида яшовчи Ф. маҳалладоши С. билан «Ласетти» русумли машинанинг олди-сотди масаласида ўзаро жанжаллашиб қолган.

Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармасининг маълумотига кўра, жанжал оқибатида С. кичик ҳажмли пичоқни Ф.нинг бўйин ва қорин соҳасига санчиб олган. Оқибатида фуқаро С. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ғузор тумани ички ишлар бўлими тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here