Яккабоғ тумани ҳокимлигининг биноси йўқлиги маълум қилинди (Видео)

540

Яккабоғ тумани ҳокимлиги Халқ демократик партияси балансидаги бинода ижарада туради. «Nasafnews» мухбирининг шу ҳолат юзасидан берган саволига туман ҳокими Лутфиддин Абдуллаев жавоб берди.

«Ҳақиқатдан туман ҳокимлиги биноси мавжуд эмас. Халқ демократик партиясига тегишли бинода фаолият юритмоқдамиз. Ҳокимликка бино қуриш ва унга маблағ ажратиш учун юқори ташкилотларга мурожаат қилганмиз. Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров ҳам ушбу ҳолатдан хабардор»,- дейди ҳоким.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here