Қашқадарё вилоят ҳокимининг хизмат автомашинаси қанчага сотиб олинган?

2340

Қашқадарё вилоят ҳокимига хизмат кўрсатадиган Toyota Land Cruiser 200 русумли автомобиль 2019 йилнинг декабрь ойида харид қилинган. Шартномада унинг нархи 1 миллиард 176 миллион 974 минг 355 сўм қилиб кўрсатилган. Бу Марказий банкнинг ўша пайтдаги курси бўйича 120 минг АҚШ долларидан ортиқдир, деб ёзади «Қашқадарё» газетаси давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида эълон қилинган маълумотларга таяниб.

Нашр вилоят ҳокимлиги бюджет пулига пандемия даврида ҳам қимматбаҳо автомашиналар сотиб олганига эътибор қаратган.

«Ўтган йили коронавирус пандемияси туфайли ҳаммамизга тежамкор бўлиш тавсия этилган бир пайтда, вилоят ҳокимлиги иккита Lacetti Gentra, яна иккита Tracker ва тағин биттадан Nexia-3, Equinox Trailblazer сотиб олган экан. 2020 йилда ишлаб чиқарилгани қайд этилган бу автомобилларнинг умумий қиймати 1 миллиард 400 миллион сўмдан зиёд», – дейилади маълумотда.

Шунингдек, газета Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати  вилоят ҳокимлигининг хизмат автомашиналари ва кўчмас мулклари ҳақидаги маълумотларни ошкор қилгани, аммо “Очиқ бюджет” рукни остидаги мазкур хабарда хизмат автомобилларининг нархи ҳақидаги маълумотлар етишмасмаслигини танқид остига олган.

Мавзуга доир: «Trailblazer»дан тортиб «Captiva»ларгача! Қашқадарё ҳокимлигининг қимматбаҳо хизмат автомашиналари ва кўчмас мулклари ҳақида маълумот берилди

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here