Қашқадарёда мажбурий меҳнатга йўл қўйган туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи жаримага тортилди

638

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Косон тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлари мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги ҳақида суратлар тарқалган

Ушбу хабар юзасидан Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспексияси томонидан ўрганиш олиб борган. Тиббиёт бирлашмаси ходимлари бошқа ҳудуддаги ободонлаштириш ишларига мажбурий тарзда жалб этилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат бўйича Косон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 (эллик) баробари миқдорида жарима солинди. 

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here