Уйидан чиқиб кетган 15 ёшли қиз Ғузор туманидан топилди

3404

Куни кеча сайтимизда Қарши туманида 15 ёшли қиз уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолгани ҳақида хабар бергандик. Йўқолган қиз Ширина Кенжаева Ғузор туманидан топилди. Бу ҳақда «Nasafnews»га қизнинг отаси Жуманазар Тиркашев хабар берди.

Маълум бўлишича, қиз дугонасини кўриш учун Ғузор туманига борган.

«Қизимиз адашиб Ғузорга кетиб қолибди. Дугоналаридан бири Ғузорга яшайман деган экан, «борсам топиб оламан» деб туман марказига борибди. Кейин адашиб қолиб, ўша ердаги яхши оилалардан бирига тунаш учун жой сўраган. Эртаси куни пули тугаб қолгани учун ўша ердаги ошхоналарнинг биридан иш сўраган» , – дейди қизнинг отаси.

Интернетда тарқалган эълонларни кўрган ғузорлик фуқаролар унинг оила аъзоларига қўнғироқ қилишган. Қиз Ички ишлар органлари ходимлари ёрдамида ўз уйига олиб келинган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here