Касбида 23 ёшли босқинчи йигит 2 кишига жароҳат етказди

1990

Касби тумани Майманоқ қишлоғида яшовчи Х.Сатторов хонадонига 3 июлга ўтар кечаси махсус тайёрланган ҳолда ниқоб ва қўлқоплар кийиб, одамга оғир тан жароҳати етказишга мўлжалланган қуроллар билан номалум шахс бостириб борган.
Талончи уйғониб кетган хонадоннинг келинини бўғиб, ҳушидан кетганидан сўнг унинг қайнонасини бошига ўзи билан олиб келган темир болға билан уриб, тан жароҳати етказган. Бу ҳақда «Nasafnews»га журналист Зиёдулла Ҳалилов хабар берди.

Шундан сўнг, ҳовлида кўтарилган шовқиндан хонадоннинг қолган аъзолари ҳам уйғонганини сезган талончи сўмкаси ва совуқ қуролларни ташлаганча дарвозадан чиқиб, қочиб кетган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ниқобдаги босқинчи жабрланувчига яқин бўлган жойда яшовчи 23 ёшли Ғ. Т. эканлиги маълум бўлди.

Тўқликка шўхлик қилган бир ёш йигитнинг қалтис ҳаракати туфайли икки аёл оғир тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here