Ғузордаги заводда содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган фуқаро шахсига аниқлик киритилди

2789

Кеча, 1 июль куни соат 13:05 да Қашқадарё вилояти Ғузор тумани «Қоракўл» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Шўртаннефт ва газ қазиб чиқариш» бошқармасига қарашли пропан-бутан аралашмасини олиш цехида ёнғин содир бўлганди.

Ушбу ҳодиса оқибатида корхонада фаолият юритган 1 нафар фуқаро вафот этгангани хабар қилинганди. Маълум бўлишича, вафот этган фуқаро корхонада узоқ йиллар давомида фаолият кўрсатган.

Марҳум Шавкат Насимов заводнинг пропан-бутан аралашмасини олиш цехи бошлиғи лавозимида ишлаган.

«Марҳумнинг шогирдлари бутун Ўзбекистон бўйлаб нефт ва газ корхоналарида юқори лавозимларда ишлаб келмоқда», – дейилади «Шўртаннефт ва газ қазиб чиқариш» бошқармаси маълумотида.

«Nasafnews» жамоаси марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here