Қарши туманида ҳокимият захирасида турган бўш ерни сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

938

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан  тезкор тадбир ўтказилган.

Маълум бўлишича, фуқаро М.Б. бошқа бир фуқаро Д.нинг ишончига кириб, унга ҳокимият захирасида турган 12 сотих бўш ер майдонини танишлари орқали уй-жой қуриш учун олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 70 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қарши тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассиси ўзининг бошқарувида бўлган фермер хўжалиги балансидаги 9 гектар сувли ер майдонини 9,5 минг АҚШ долларига сотган вақтида ушлангани хабар қилинганди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here