Шаҳрисабзда ўтган ёшлар фестивалига вилоят маҳаллий бюджетидан қанча маблағ ажратилгани маълум бўлди

2382

Шаҳрисабзда ўтказилган ёшлар фестивалига вилоят маҳаллий бюджетидан 1 млрд 517 млн 800 минг сўм ажратилди. Бу ҳақда «Nasafnews» мухбири хабар қилди.

Мухбирга кўра, фестивалга вилоят маҳаллий бюджетидан ажратилган маблағдан ташқари туман ва шаҳар ҳокимликларидан ҳам маблағ йўналтирилган.

Маълум бўлишича, Қашқадарё вилоят ҳокимининг «Янги Ўзбекистон  ёшлари бирлашайлик» шиори остида ўтказилган ёшлар фестивалини ўтказиш ишлари билан боғлиқ харажатларга маблағ ажратиш тўғрисида электрон қарори қабул қилинган. Ҳоким қарорга 21 июнь куни имзо чеккан.

Қарорда Вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси вилоят маҳаллий бюджетидан 2021 йилги захира жамғарма маблағлари ҳисобидан 1 млрд 517 млн 800 минг сўм маблағ ажратиши белгилаб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳрисабздаги ёшлар фестивали 13-15 июнь кунлари бўлиб ўтганди. Фестивалга таниқли санъаткорлар келиб, ёшларга кўтаринки кайфият улашганди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here