Ғузорда фалокат: 2 нафар фуқаро вафот этди (Видео)

2404

13 июнь куни Қашқадарё вилояти Ғузор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2 киши ҳалок бўлган.
Бу ҳақда Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, йўлнинг чап томонидан ўнг томонига қараб кесиб ўтаётган пиёдаларни уриб юбормаслик учун «Нексия» ҳайдовчиси рулни кескин ўнг томонга буриши оқибатида автомобиль чуқурликка ағдарилиб тушган. Машина ортидан ҳаракатланиб келаётган бошқа бир «Нексия» пиёдаларни уриб юборган. Жабрланувчилар олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.


Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here