Қашқадарё вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган коронавирус беморлари сони маълум бўлди

2241

22 июнь ҳолатига кўра, Қашқадарё вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекцияси тасдиқланган 20 нафар бемор даволанмоқда. Бу ҳақда «Nasafnews»га шифохона бош шифокори Ҳамза Эрназаров хабар қилди.

Маълум бўлишича, 20 нафар беморнинг аҳволи қониқарли. Улар ичида ёш болалар йўқ. 20 нафар фуқаронинг 12 нафари аёл, 8 нафари эркаклардир.

Қўшимча маълумот берилишича, ҳозирда вилоятда 38 нафар бемор уй шароитида коронавирусдан даволанмоқда. Уларга ўзларига яқин бўлган поликлиникалардан шифокорлар бириктирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 21 июнь куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони ҳақида маълумотни тақдим этди. Маълумотга кўра, шу куни Қашқадарёда 9 кишида вирус аниқланган.

Вилоятда коронавирус билан боғлиқ вазият жиддийлашгани боис, шифокорлардан бири видеомурожаат билан чиқди.

Қарши шаҳридаги Фтизиатрия ва Пульмонология маркази бўлими бошлиғи Азамат Шарипов вилоятимиз аҳлига қилган мурожаатида пандемияга қарши курашиш учун жамоат жойларида ниқоб тақиш кераклиги ва ўзи ҳам коронавирусга қарши вакцина олгани ҳақида гапирди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here