«У ҳам сиз билан биздек яшаши керак-ку». Косон тумани ҳокими ишсиз фуқаролар ҳақида гапирди

543

Косон тумани ҳокими Асрол Бойкараев бугун тумандаги Беруний ҳудудида такрорий экинлар экиб, даромад олиш истагида бўлган фуқаролар билан суҳбатлашди. Учрашувда қатнашган «Nasafnews» мухбирининг ёзишича, туман ҳокими ер халқники эканини айтган.
«Суви ҳам, уруғи ҳам техникаси ҳам бизнинг бўйнимизда. Аввал ерга фермерлар «эга» эди, истаган одамига истаганча ер сотарди, пули бор одам ердан фойдаланар эди. Пулсиз аҳоли эса даромад олишни орзу қиларди, холос. Энди ундай бўлмайди. Косон туманидаги ерлар фақат фермерларга эмас туманнинг 295 мингдан ортиқ аҳолисига бирдек тегишли, энди ишлайман деган аммо, ишсиз одамларга ҳам ер ажратилади. Оддий халқ ҳам одам, улар ҳам рўзғорини тебратиши керак ва биз буни таъминлаб, уларни ердан токи даромад олгунига қадар қўллаймиз», – дейди Асрол Бойкараев.

Ҳоким ишсиз фуқаролар ҳақида гапирар экан:

«Улар ишсиз одам, ишли бўлиши керак-ку. У ҳам сиз билан биздек яшаши керак-ку. Уни ҳам ерга ҳаққи бор-ку»,- дея фикр билдирди.
Маълумотларга кўра, Косон туманида айни кунларда ғалладан бўшаган ер майдонларини ишсиз фуқароларга ажратиб бериш ишлари давом эттирилмоқда.
Туман бўйича 7 500 гектар ер майдони такрорий экин экиш учун ажратилиши режалаштирилган. Шундан бугунги кунга қадар 2040 нафар фуқарога 4080 гектар ер майдони бўлиб берилган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here