Касби тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари ўзгарди

1075

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг тегишли буйруғига асосан Беҳзод Жонузоқович Гелдиев Касби тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

У 2006 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтини, 2009 йилда болалар жарроҳлиги бўйича магистратурани тамомлаган.

39 ёшли Беҳзод Гелдиев илгари Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станциясида шифокор, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалида болалар жарроҳи лавозимларида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтга қадар туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори вазифасида Сардор Эркаев фаолият кўрсатган. У бугун нафақага кузатилган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here