Муборак туманидаги «Тоза ҳудуд»нинг ўзи тозаликка муҳтож

630

Қашқадарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонаси Муборак тумани филиали 2 қаватли, хароб аҳволга келиб қолган бинонинг бир қисмида фаолият кўрсатмоқда.

Маълум бўлишича, бу бино таъмирланиши режалаштирилган. Аммо қачон ва қайси маблағ эвазига бу иш амалга оширилиши аниқ эмас.

Биз «Тоза ҳудуд»нинг Муборак филиали раҳбари билан телефон орқали боғланишга ҳаракат қилдик. Аммо бўлим раҳбаридан бу хароба бино қачон обод бўлиши ҳақида аниқ маълумот ололмадик. Қуйидаги суратлар орқали «Тоза ҳудуд»нинг ўзи тозаликка муҳтож эканига амин бўлиш мумкин.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here