Омадсизликка учраган Бобур Абдухолиқов Европага йўл олади

1305

«Насаф» клуби тарбияланучиси Бобур Абдухолиқов муваффақиятсиз чиққан биринчи уринишидан сўнг, яна легионер сифатида тўп тепадиган бўлди.

Бобур Абдухолиқов қаршиликлар сафида жами 145 та учрашувда 54 та гол киритган. Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида 40 та ўйинда рақиблар дарвозасини 21 маротаба ишғол қилган. Миллий терма жамоа таркибида учта учрашувда майдонга тушган.

Абдухолиқов йил бошида Украинанинг “Рух” жамоаси билан шартнома имзолаган эди. Бироқ, 24 ёшли ҳужумчимизга «Рух» бош мураббийи асосий жамоа таркибидан жой бермади. Гарчи футболчимиз ўринбосарлар таркибида яхши ўйин кўрсатиб, бир жуфт гол урган бўлишига қарамай, унинг ҳаракатлари мураббий штаби томонидан эътиборсиз қолдирилди.

Истеъдодли футболчи ўзига бўлган муносабатни ҳазм қилмади ва “Рух” билан шартномасини якунлаб, юртимизга қайтган эди.

“Насаф” машғулотларида қатнашиб юрган Бобур яқинда sports.uz сайтига интервью бериб, ўзига билдирилаётган таклифларни ўрганиб чиқаётгани ва тез орада Европа жамоаларидан бирини танлаши ҳақида маълумот берган эди.

Беларусь футболини ёритувчи манбаларнинг хабар беришича, “Энергетик-БГУ” клуби ёзги трансферлар вақтида ўзбекистонлик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олади.

Беларусь чемпионатида мухлисларимиз яна ўзлари учун қадрдон бўлиб қолган “Энергетик-БГУ”га мухлислик қила бошлайди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here