12.06.2021 - 18:31
Bosh sahifa Avto Деҳқонободда 10 ёшли бола ЙТҲ қурбони бўлди

Деҳқонободда 10 ёшли бола ЙТҲ қурбони бўлди

402

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида Nexia-3 ҳайдовчиси 10 ёшли болани уриб юборди. Бола шифохонада вафот этди. Бу ҳақда «Дарё»га туман ИИБ, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Баҳром Назаров хабар берди.

Маълум бўлишича, ЙТҲ 2021 йилнинг 7 июнь куни соат, тахминан, 20:30—21:00 оралиғида содир бўлган.

Таъкидланишича, Деҳқонобод туманининг Чучуқудуқ қишлоғида яшовчи, Деҳқонобод калий заводида фаолият юритувчи 1982 йилда туғилган Р.Б. бошқарувчидаги Nexia-3 автомобилида туманнинг «Бўстон» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М39 халқаро автомобиль йўлининг 1288-километрида катта тезликда ҳаракатланиб келиб, 10 ёшли болани уриб юборган.

«Ачинарлиси, 10 ёшли бола кеч соат 20:30 дан кейин халқаро автомобиль йўлида қаровсиз, ёлғиз ўзи юрган. Nexia-3 ҳайдовчиси ҳам юқори тезликда ҳаракатланиб келиб, кўча юзида ўйнаб юрган болани уриб юборган. Оқибатда бола шу кўнгилсиз воқеа сабаб шифохонада вафот этди», — дейди Баҳром Назаров.

Баҳром Назаровнинг қўшимча қилишича, ЙТҲ ҳақида туман ИИБ навбатчилик қисмига хабар берган туман марказий шифохона ҳамширасининг айтишича, болага зудлик билан тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Бироқ боланинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here