Қашқадарё вилояти прокурори Алимардоновнинг фаолияти қониқарсиз деб айтди

2141

Кеча Қашқадарё вилоят ҳокимлигида мактабгача таълим бошқармаси фаолиятига бағишланган танқидий йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда вилоят ҳокими бошқарма бошлиғи Асрор Алимардоновни масъулиятсизликда айблади. Шу билан бирга, вилоят прокурори Эркабой Таджиев ҳам мактабгача таълим бошқармаси фаолиятини қониқарсиз баҳолади, деб ёзади “Nasafnews” мухбири.

«Ҳозир айтиладиган гаплар, бериладиган ваъдалар олинган 10 кунлик муддатдан сўнг ҳам амалга ошмайди. Чунки, бошқарма бошлиғини ўзи эътиборсиз. Ишламайди. Ҳудудлардаги боғчаларда аутсорсинг хизмати яхши йўлга қўйилмаган. Ота-оналар, болаларнинг қизиқишлари билан қизиқиб кўрилмаган. Улар билан суҳбатлашмаган. Таклифим шу. Депутатлар Алимардонов билан бирга туманларда боғчалар фаолиятини ўрганиш учун юриб, буларнинг устидан жамоатчилик назоратини олиб боришсин. Берилган муддатда юқорида келтирилган камчиликларни бартараф этмаса, кейинги сессияда фаолиятини қониқарсиз деб топиб, масаласини юқори турувчи ташкилотига жўнатиб юбориш керак» , – деди вилоят прокурори Эркабой Таджиев.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here