Қашқадарёда фуқарони ижтимоий тармоқларга чиқариб, шарманда қилишини айтган блогер пора билан ушланди

2301

Қашқадарё вилояти Нишон туманида истиқомат қилувчи, ҳаммага ўзини “Маъруф блогер” деб таништириб келган шахс пора билан ушланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ИИБ хабар қилди.

Хабарга кўра, фуқаро С.С товламачи блогер устидан ариза билан мурожаат қилган.
Аризада 2021 йил 25 май куни кеч соат 21:00 ларда Нишон тумани Нуристон маҳалласида яшовчи таниши Оқила исмли аёлнинг уйига боргани, шу куни кеч соат 03:30 да нотаниш икки нафар фуқаролар хонадонга бостириб кириб, уларнинг бири ўзини “Маъруф блогер” деб таништириб, унга “ушбу хонадонга нима сабабдан келгансан” – деб уриб, ўзининг телефон аппаратига видеотасвирга олганлигини билдирган.

Шундан сўнг, ушбу “Маъруф блогер” исмли шахс унга ушбу видеотасвирни ижтимоий тармоқларга чиқариб юбориб, шарманда қилишини айтиб, ундан 2 млн сўм пул талаб қилиб келаётганлигини маълум қилган.

Мазкур ариза юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда жорий йилнинг 29 май куни соат 16:00лар атрофида фуқаро Р.М ариза муаллифидан талаб қилинган 2 млн сўм пуллардан кимёвий ишлов берилган 1 млн сўм пулларни олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нишон ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаcи Жиноят Кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

1 izoh

  1. Қонун устувор бўлган жойда
    Хақиқат ва адолат, жамият фаровонлиги хамда ривожланиш бўлади.
    Президентимиз айтганларидек
    билим китоб ўқиш инсон салохиятини белгилайди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here