Қашқадарёдан Тошкентга кетаётган “Ласетти” Сирдарёда портлаб кетди. Вафот этганлар бор

1737

Бугун, 1 июнь соат 03:40 да Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Зафар қишлоғида яшовчи фуқаронинг бошқарувидаги “Ласетти” автомашинаси Сирдарё вилояти Оқолтин тумани “Янги Давр” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Термиз-Тошкент” йўлида ҳаракатланиб кетаётган вақтда автомашинага ўрнатилган газ баллонида ёрилиш содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ Ахборот хизмати хабар берди.

Натижада автомашинада бўлган икки нафар йўловчилар воқеа жойида вафот этган ҳамда ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи турли даражада жароҳат олиб Оқолтин тумани тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.

Айни вақтда вилоят ИИБ, ФВБ, ССБ ва Прокуратура ходимлари томонидан ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани “Навоий” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4P-84 “Яккабоғ-Чироқчи” автомобиль йўлининг 29 км.да ҳаракатланиб кетаётган “Нексия” портлаб кетгани ҳақида хабар бергандик. 

1 izoh

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here