Чироқчида маст ўғил онасини пичоқлаб ўлдирди

2467

Шу йилнинг 8 май куни она бола  Т.Н. ва Ж.Т. бирга спиртли ичимлик истеъмол қилишади.

Гап орасида ўзаро келишмовчилик чиқиб, улар тортишиб қолади. Тортишув жанжалга айланиб, тунги соат 02.00ларда ўғил Ж.Т. онаси Т.Н.га пичоқ уради. Натижада аёл вафот этган.

«Она ва боласи ўртасидаги совуқ муносабатлар бир кунда пайдо бўлмаган. Улар кунда бўлмаса-да, кунаро жанжаллашиб турганидан қўни-қўшнилар, яқинлари хабардор бўлган», – деб хабар қилмоқда Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Она ва бола билан ҳудуд профилактика инспектори бир неча бор профилактик суҳбат ўтказган.
Маҳалла фаоллари, оқсоқоллар ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳам 2-гуруҳ ногирони бўлган оилани муросага келтириш борасида амалга оширган қатор профилактик ишларга қарамай жанжал барҳам топмаган.

Тиббиёт бирлашмаси ва патронаж ҳамширалари ўз ишига совуққонлик билан қарагани, яъни, 2-гуруҳ ногирони бўлган она ва бола ҳолидан хабар олиш ишларини етарли даражада ташкил этмагани мазкур жиноят муҳокамасига бағишланган йиғилишда танқид қилинган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here