Давлат раҳбари танқид қилганди. Ғузор марказига қачон табиий газ келади?

1891

Давлатимиз раҳбари 2020 йилнинг ноябрь ойида Қашқадарё вилоятига ташриф буюриб, аҳолининг ичимлик суви ва табиий газ таъминоти боғлиқ муаммоларига тўхталганди. Бу борада Ғузор туманида вазият ёмон экани ҳақида гапирганди.

«Ғузордан республиканинг 63 фоиз газини оламиз. Аммо халққа на газ бор, на сув. Қани адолат? , – деб юзланганди Шавкат Мирзиёев масъулларга.

Хўш, Президент танқидидан кейин нима ўзгаряпти?
Туман марказига қачон сув ва табиий газ келади?
«Nasafnews» мухбирлари шу саволлар билан Ғузор тумани ҳокими Бекзод Суюновга юзланди.

Бекзод Суюнов ғузорликларни хурсанд қиладиган янгиликларни айтди.

Маълум бўлишича, бу йил Ғузор тумани марказидаги 14 маҳаллага табиий газ келади. Бунинг учун ҳозирда лойиҳалаштириш ишлари бошланибди.

Маълумот берилишича, «Буюк Карвон», «Авғонбоғ», «Оқбўйин», «Халқобод», «Хўжагузар», «Обод», «Дўстлик», «Наврўз», «Чаноқ», «Бўстон», «Мустақиллик», «Тинчлик», «Шерали», «Ёнқишлоқ» маҳаллаларини икки босқичли тизимга ўтказиш орқали табиий газ таъминоти йўлга қўйилади.

Аҳолини босқичма -босқич табиий газ билан таъминлаш учун 2021 йилда 3 млрд 418 млн, 2022 йилда 3 млрд 132 млн сўм маблағ «Ҳудудий газ таъминоти» АЖ ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ажратилади.

Ҳокимнинг айтишича, туман маркази ва унга яқин 14 маҳаллада табиий газ аввал бўлган. Арзимас сабаб газдан аҳоли хонадонлари узиб ташланган.

2021 йилнинг якунига қадар бу 14 маҳаллага табиий газ етиб келиши ваъда қилинмоқда. Туманнинг қолган ҳудудлари эса 2022 ва 2023 йилларда босқичма-босқич табиий газга ўтказилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Ғузор тумани аҳолисининг атиги 16-17 фоизи табиий газ билан таъминланган.

2 Izohlar

  1. Жарариқ маҳалласининг Оқтош ва Қудуқ қишлоқларига қачон келар экан?

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here