Шавкат Мирзиёев Қашқадарёдан 2 та туман тиббиёт бирлашмасини танқид қилди

2481

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, унинг вилоят, туман ва шаҳар қуйи бўғинлари ҳамда маҳаллий ижро идоралари томонидан қай даражада амалга оширилаётганига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Давлат раҳбари дастлаб Китоб туманида ташкил қилинган хатлов натижалари ҳақида гапирган.

«Туман ва шаҳар ҳокимлари бир нарсани аниқ тушуниб олишлари зарур. Агар улар қўшимча маблағ ажратиб, ўз ҳудудидаги оилавий шифокор пункти ва поликлиникаларда шароитни яхшиласа, малакали шифокорларни кўпайтирса, аҳолининг 70 фоиз муаммолари жойида ҳал бўлади. Мисол учун, Китоб туманида хатлов натижасига кўра, бир ой ичида учинчи ва тўртинчи гуруҳга мансуб (сурункали касаллиги бўлган) 20 турдан ортиқ касалликлар бўйича 1,5 минг нафар беморларга жойида керакли ёрдам кўрсатилгани боис вилоят ва республика шифохоналарига мурожаат 2 бараварга камайган.

Аксинча, 20 та туманда тиббиёт бирлашмаларининг ишлари етарли даражада ташкил этилмаган. Булар – Қоровулбозор, Чироқчи, Қамаши, Қўнғирот, Чимбой, Марҳамат, Жалақудуқ, Зарбдор, Мингбулоқ, Поп, Оқдарё, Сайхунобод, Ангор, Пскент, Юқори Чирчиқ, Ёзёвон, Учкўприк, Янгиариқ, Хива, Сергели туманлари. Нега бу туманларда ўзгаришлар сезилмаяпти, нега бу туманларнинг тиббиёт бирлашмаси раҳбарлари ёш, малакали кадрлар эмас?», – деди Шавкат Мирзиёев.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here